Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳудудида 4G алоқа тармоғини ёйишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда “Украинская правда” нашри хабар бермоқда.

Порошенко маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Шимкивнинг айтишича, частоталарни тақдим қилиш бўйича тендер 3G тармоқларидаги каби амалга оширилади. Айни пайтда тармоқни ёйиш учун фойдаланиш мумкин бўлган радиочастоталар мониторинги олиб борилмоқда.

4G тармоқни ишга туширишга тайёрлашда 8 та оператор иштирок этишга тайёр. Бугунги кунда ҳарбийлар ва телевидение томонидан ишлатиладиган 4-5 та 4G частоталар диапазони мавжуд.