Руминияда 89 ёшли эркак 60-йиллардаги жинояти учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жамият 24 Июль 2015 3818

Руминия суди 89 ёшли Александр Вишинескуни геноцид амалга ошириш айблови билан 20 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Руминияда бундай ишлар 1989 йилда мамлакатнинг собиқ президенти Николае Чаушескунинг қатл этилишидан буён кўрилмаган эди.

1956-1963 йиллар давомида Вишинеску ишлаган Римнику-Сэрат қамоқхонасида ўнлаб сиёсий маҳбуслар вафот этган. Тергов маълумотларига кўра, собиқ қамоқхона ходими Вишинеску маҳбусларни урар, очлик билан тинкасини қуритар, уларга тиббий ёрдам кўрсатилишига йўл бермасди. Унинг бу харакатлари оқибатида камида 12 маҳбус ҳалок бўлган.

Вишинескунинг ўзи фақатгина буйруқни бажарганини айтмоқда.

1947 йилдан Руминия элитасининг ярим миллионга яқин вакили Римнику-Сэрат қамоқхонасининг маҳбусига айланган. Сиёсий маҳбуслар қамоқхонада чидаб бўлмас шароитлар, дори-дармонлар йўқлиги ва қийноқлар амалга оширилиши устидан шикоят қилганлар. Қамоқхона 1963 йилда ёпиб юборилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар