Токиода китобсеварлар учун хостел очилади

Жамият 24 Июль 2015 1541

Японияда сентябрда китобсеварлар учун хостел (хонасида қўшимча қулайликлар бўлмаган арзон меҳмонхона) очилади, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри. Янги меҳмонхона Токионинг Тосима туманида очилади. У Book and Bed (“Китоб ва ётоқ”) номини олди.

Мижозларга кечани кутубхона ёки китоб дўконини эслатиб юборувчи умумий хонада ўтказиш таклиф этилади. Холи қолишни истовчилар учун бу хостел унча тўғри келмайди, чунки ётоқлар китоб жавонларидаги токчаларга жойлаштирилган. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу хостелни “китоб шинавандасининг орзуси” деб аташ мумкин.

Меҳмонхонада кундузи ҳам тўхташ мумкин. Меҳмонхона нархи маълум қилинмаган.

Янги хостел асосан хорижий сайёҳлар учун мўлжалланган.

Аввалроқ Японияда роботлар хизмат кўрсатувчи, Годзиллага бағишланган меҳмонхоналар очилгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар