Жорий йилнинг 24 июль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Сатору Такахаши билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мақсади – 2015 йилнинг 14-15 март кунлари Япониянинг Сендай шаҳрида ўтказилган БМТнинг офатлар хавфини камайтириш бўйича учинчи умумжаҳон конференциясида вазирлик вакиллари учрашуви натижаларини ҳамда ушбу конференция якунига кўра қабул қилинган 2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай дастурини муҳокама қилиш.

Ушбу Дастур аввал амалга оширилган Хиого дастурининг давоми ҳисобланади.

Шунингдек, учрашув давомида офатлар хавфини камайтириш бўйича иккитомонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.