Тошкентда 4 нафар дўст ўртасида “каламуш” туфайли келиб чиққан можарода улардан бири шикастланди

Жамият 24 Июль 2015 4235

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 4 нафар дўст ўртасида арзимаган сабаб билан жанжал келиб чиқди. Бунинг натижасида улардан бири оғир жароҳатлар олиб, реанимация бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда туман ИИБ тергов бўлими хабар бермоқда.
Толиб Туробов, Достон Алиев, Диёр Маҳмудов ва Армен Аганесянлар узоқ йиллар дўст бўлиб келишган. Бу йигитлар кечалари билан “кўча санғиб”, безорилик қилиб юришгани айтилмоқда.
Бир куни Аганесяннинг телефони ва пуллари йўқолган. Буни Туробовдан кўрган Аганесян бошқа дўстлари билан унинг уйига борган ва кўчага чақирган.
Кўчада ўзаро мулоқот чоғида Аганесян Туробовни ҳақорат қилиб, уни “каламуш”ликда айблаган. Бундан жаҳли чиққан Туробов дўстига мушт кўтарган. Аммо ундан кучлироқ бўлган Аганесян уни ерга ётқизиб, тепкилай бошлаган. Маҳмудов ва Алиевлар ҳам Аганесянга қўшилган. Тепкилар зарбидан Туробов хушидан кетиб қолган.
Кечки соат 23:00да Туробовнинг онаси ўғлидан хавотир бўлиб, ташқарига чиққан ва унинг ерда хушсиз ётганини кўрган. Аёл дарҳол 102га қўнғироқ қилган.
Безорилар қўлга олиниб, жазога тортилди, Туробов эса оғир жароҳатлар билан шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар