23 июль куни Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази ҳузуридаги Анна Ахматова номидаги “Мангалочий дворик” музей-клубида Владимир Висоцкийга бағишланган хотира кечасида унинг барча мухлислари ва меҳмонлар бир жойга йиғилди.

Клубда машҳур қўшиқчининг мухлислари унинг шеърлари, қўшиқларини ижро этиш, киноматериалларни кўриш орқали 1980 йил 25 июлда вафот этган Висоцкий вафотининг 35 йиллигини кутиб олишди.

Қўшиқчининг1979 йил июлида Ўзбекистонга уюштирган охирги гастроллари ҳақида ҳикоя қилувчи “Висоцкий. Тирик бўлганинг учун раҳмат” бадиий фильми намойишга чиқарилгандан кейин кенг омма қўшиқчининг турмушидаги кўп фактлардан хабардор бўлди.

Кечада Россиянинг МДҲ, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича федерал агентлиги вакиллари, шоир ва адабиётшунослар, жамоатчилик ва илмий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари, журналистлар иштирок этишди.