24 июль кунининг иккинчи ярмида Туркия шарқидаги Элазиг шаҳридаги меҳмонхонада портлаш юз берди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар берган.

Маълум қилинишича, бу портлаш меҳмонхона биносининг олтинчи қаватида рўй берган. Айни вақтда ҳодиса туфайли жароҳат олган 3 киши шифохонага етказилган.

Тахмин қилинишича, портлаш сабаби газ сиқиб чиқиши ҳисобланади.

Шунингдек, портлаш юз берган хонада олов ёқиш учун мўлжалланган суюқликлар солинган шиша идишлар топилгани ҳақида ҳам маълумот мавжуд.

Қайд этиш жоизки, Элазиг шаҳри 20 июль куни 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт содир этилган Суруч шаҳридан шимолроқда жойлашган.