24 июль куни Туркия ҳукумати мамлакат бўйлаб "ИШИД" аъзолари ва исёнчи курдларни аниқлаш ҳамда қўлга олиш мақсадида кенг кўламли аксилтеррор операция бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Бу тадбир мамлакатнинг 13 вилоятида олиб борилмоқда ва жараёнда 5 минг нафардан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда махсус хизматларнинг ходимлари иштирок этмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, террорчи ташкилотларга алоқадорлиги гумон қилиниб, ҳибсга олинганлар сони 251 кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Килас вилоятида Сурия ҳудудидан отилган ўқ туфайли турк аскари ҳалок бўлди.
Бунга жавобан Туркия ҳукумати 24 июль куни "ИШИД"нинг Суриядаги базаларига ердан ва ҳаводан зарба беришни бошлади.