Туркия ва Сурия чегарасида 2015 йилнинг биринчи ярми давомида ноқонуний равишда ҳаракатлангани учун қўлга олинганлардан 3 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Анадолу нашрида ёзилишича, бу муддат давомида Сурия билан чегарада жами 457 нафар хорижликлар ИШИД сафига ўтиш учун кетаётгани гумон қилиниб, қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг дунёдаги 32 давлатга мансублиги қайд этилган бўлиб, шулардан 3 нафари ўзбекистонлик, 29 нафари туркманистонлик, 6 нафари тожикистонлик ва бир нафари қозоғистонлик экани аниқланган.

Туркия махсус хизматлари уларнинг барчасини террористик ташкилотлар билан алоқадорликда гумон қилган.