23 июль куни КОНКАКАФ кубоги турнирида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кутилмаганда АҚШ терма жамоаси Ямайкага имкониятни бой берди. Мексика эса қўшимча вақтларда Панамани мағлуб этди.

Қайд этиш жоизки, панамаликлар ўйиннинг 25 дақиқасидан бошлаб, майдонда 1 киши кам бўлган ҳолда ҳаракат қилишган. Ўйин якунланиши арафасида панамаликлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилангач, бу зарбани аниқ ижро этган Гуардадо ўйинни экстра-таймларга ўтказган. Қўшимча таймларнинг иккинчиси давом этаётган пайтда ҳакам Панама дарвозасига яна бир бор 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган ва яна бир бор Гуардадо бу зарбани амалга оширган.

Финал ўйини 26 июль куни Мексика ва Ямайка ўртасида Филадельфия шаҳрида ўтказилади. АҚШ ва Панама терма жамоалари эса 25 июль куни Честер шаҳри мезбонлик қиладиган ўйинда учинчи ўрин учун ўйнашади. 

КОНКАКАФ кубоги, ярим финал
АҚШЯмайка 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 31 Мэттокс, 0:2 – 36 Барнс, 1:2 – 48 Брэдли.
АҚШ – Гьюзан, Альварадо, Жонсон, Брукс, Эванс, Беккерман (Дискеруд, 67), Брэдли, Бедойя (Йедлин, 78), Юханнссон (Гордон, 73), Демпси, Зардес.
Ямайка – Томпсон, Хектор, Мариаппа, Лоуренс, Морган, Остин, Уотсон, Макклири (Грант, 90), Макануфф, Мэттокс (Доукинс, 57), Барнс (Хамфри, 85).
Огоҳлантиришлар: Беккерман (33), Макклири (45), Йедлин (88).

ПанамаМексика 1:2 (0:0, 1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 57 Торрес, 1:1 – 90, пенальти Гуардадо, 1:2 – 105, пенальти Гуардадо.
Панама – Пенедо, Торрес, Дэвис, Каммингз, Мачадо, Кинтеро, Купер, Годой, Пиментель (Энрикес, 87; Стивенс, 109), Техада, Нурсе (Арройо, 79).
Мексика – Очоа, Родригес, Аланис (Эскивель, 46), Агиляр, Рейес, Дос Сантос, Лайюн (Ороско, 77), Вела, Эррера (Корона, 59), Гуардадо, Перальта.
Огоҳлантиришлар: Вела (4), Годой (27), Эррера (55), Нурсе (79), Пиментель (83), Кинтеро (89), Купер (90), Агиляр (90), Ороско (95), Торрес (105), Каммингз (108).
Четлатиш: Техада (25).