“Ўзтрансгаз”: Ўзбекистонда газлаштириш 90 фоизга етган

Ўзбекистон 25 Июль 2015 3305

Бугунги кунда Ўзбекистонда газлаштириш даражаси 90 фоизга етган. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АК матбуот хизмати дарак бермоқда.
Бундан ташқари, барча ҳудудларда 13 605 834та уй-жой, 80 912та улгуржи истеъмолчи, яъни 4 964та саноат корхонаси, 17 833та маиший ва ижтимоий объект ҳамда 58 115та якка тартибдаги тадбиркорга газ етказиб берилмоқда.
Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида аҳоли тарқоқ истиқомат қиладиган, табиий газ етиб бориши қийин бўлган тоғли ва чекка қишлоқ ҳудудларига суюлтириган газ етказиб беришда ҳам узлуксиз таъминот даражасига эришилаётгани айтилмоқда.
Жорий йилнинг якунига бориб режа бўйича 2 348 393 хонадонга суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

 

Кўпроқ янгиликлар