Албаниялик хакерлар жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жоковичнинг “Instagram”даги профилини бузиб киришган. Унинг саҳифасида албан рамзи бор сурат пайдо бўлган.

“La Gazetta dello Sport” нашрининг маълум қилишича, Жоковичнинг саҳифасига уюштирилган хаккерлик ҳужумини “The2Ateam” гуруҳи бўйнига олган. 2011 йили албаниялик хакерлар серб теннисчисига қарашли ресторан сайтини бузишганди.