АҚШ Туркиядаги авиабазалардан "ИШИД"га қарши курашда фойдаланиш учун рухсат олди

Жаҳон 25 Июль 2015 2380

Туркия ҳукумати АҚШ ва халқаро коалиция Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларнинг "ИШИД"га ҳаво зарбалари уюштиришда ўз авиабазаларидан фойдаланиши учун рухсат берди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, турк самолётлари ҳам коалициянинг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этишни бошлайди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президенти билан ўтказилган телефон мулоқоти чоғида Инжирлик ҳудудидаги авиабазалар "ИШИД"га қарши биргаликда курашиш учун фойдаланишини маълум қилган.

Айни вақтда Туркия ҳудудида аксилтеррор амалиёт доирасида "ИШИД" ва бошқа террорчи гуруҳларга алоқдорликда гумон қилинувчиларни ҳибсга олиш жараёни давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар