«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жамоа директорлар кенгаши аъзоси Филип Харриснинг ҳисоб-рақамда 200 миллион фунт борлиги ҳақидаги гапига ўз муносабатини билдирди.

«Унинг сўзларидан фойда борми ёки йўқми, билмайман. У ҳаддан ташқари чуқурлашиб кетди. Бу нотўғри. Ҳозир вазият шундайки, агар имконият юзага келса, трансфер борасида нимадир қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўтган ҳафтада биз Санчес ва Уэлбексиз гол урдик. Чизиқларимиз мустаҳкам, таркибимиз кучли. Мен хотиржамман. Агар имконият юзага келса, трансфер бозорида кимнидир қўлга киритишга уриниб кўрамиз.

Рақибларимиз, агар улар буни чиндан ҳам хоҳлаётган бўлсалар, пул сарфлашмоқда. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Банкда пулларнинг борлиги фойдани англатмайди. Сўнгги олти ой ичида биз пул сарф қилдик. Банкда 200 миллион фунт бўла туриб ҳам банкрот бўлиш мумкин. Бу борада жуда ҳам чуқурлашишни истамайман.

Молиявий аҳволимиз яхши, молия томонлама муаммо йўқ. Барча эътиборни футболга, таркибимизга келадиган ўйинчиларимизнинг сифатига эътибор қаратишимиз керак, уларнинг нархига эмас», – дейди Венгер.

1 кун олдин "Арсенал" жамоасинин директорлар кенгаши аъзоси Филип Харрис ҳисоб-рақамда 200 миллион фунт борлиги ва бунинг эвазига Венгер Месси ёки Роналдудан бошқа ҳар қандай футболчини олиб келиш имконига эгалиги, шунингдек "Тоттенҳем" "Арсенал"дан тараққиёт бўйича 5 йил ортда қолаётгани ҳақида фикрларини билдириб ўтганди.