Австралия енгил атлетика федерацияси 1980 йили Москвада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг уч ҳатлаб сакраш мусобақасидаги натижаларини қайтадан кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Австралияликлар Ян Кэмпбелл қоидага зид тарзда олтин медалдан маҳрум этилганини исботлаб беришларини таъкидлашган. У 17,39 ва 17,89 метрлар оралиғида ерга тушган, бироқ сакрашда қоидани бузгани учун бу натижа инобатга олинмай, якунда 5-ўринни эгаллаганди.

Халқаро енгил атлетика федерациясига йўлланган мактубда австралиялик спортчи қоидани бузмагани кўрсатилган. Ўшанда олтин медал Собиқ Иттифоқ вакили Яаку Уудмяэга насиб этганди.