Австралияда акула ҳужуми натижасида дайвер ҳалок бўлди. Бу Тасманияда охирги 17 йил ичида акула ҳужумидан содир бўлган илк ўлим ҳодисаси ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, дайвер Тасмания қирғоғидан 8 км узоқликдаги Мариа-Айленд ороли яқинида денгиз тароғи териш билан шуғулланаётган бўлган.