"Арсенал" ҳужумчиси Дэнни Уэлбек тиззасидан олган жароҳатини даволатишни давом эттирмоқда.

The Guardian нашрининг хабар қилинишича, ҳужумчи мавсум бошида майдонга туша олмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, Уэлбек жароҳати туфайли ўтган мавсумнинг сўнгги қисмини ҳам ўтказиб юборган. У апрель ойидан буён майдонга туша олмаяпти.

Бироз олдинроқ, жамоанинг асосий футболчиларидан бири Алексис Санчесга Чили терма жамоаси сафида Копа Америкадаги иштироки туфайли дам берилгани ва у мавсум стартида "Арсенал"га ёрдам бера олмаслиги маълум бўлганди.

Маълумот учун, ўтган мавсум арафасида "МЮ"дан трансфер қилинган Уэлбек "Арсенал" билан АПЛнинг 24 ўйинида қатнашди ва 4та гол уриб, 6та голли пас узатди.