Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швециянинг Баштад шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини якунлади. 24 июль куни ўтказилган яккалик баҳсининг чорак финал учрашувида франциялик Бенуа Пэрга қарши кортга чиққан Истомин рақибига 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 439.405 еврони ташкил этади. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 73, Пэр эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Истомин илк даврада аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:4, иккинчи даврада эса испаниялик Николас Альмагрони 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди.