Италияда мушак ишлаб чиқарилувчи фабрикалардан бирида портлаш содир бўлди. CNBC телеканали берган маълумотларга кўра, портлаш туфайли камида 7 киши ҳалок бўлган.

ANSA агентлиги хабарига кўра бу ҳодиса Италиянинг жанубий вилояти Апулия ҳудудида жойлашган Бари шаҳрида рўй берган.

Ушбу ҳудудда қутқарувчилар, шифокорлар ҳамда ўт ўчирувчилар иш олиб боришмоқда.
Қай этилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳозирча ўт ўчирувчилар иш бошлай олишмаяпти.

Прокурор Жузеппе Вольпенинг маълум қилишича, оловни бартараф этиш учун 1 кун вақт талаб қилинади. Жараёнга 2та вертолёт жалб этилган.