"ЖАР" стадиони трибуналарига ювилган гиламлар қуритиш учун ёйиб қўйилгани маълум қилинди

Спорт 25 Июль 2015 5252

Championat.asia сайтида "ЖАР" стадионида фаррошлар йўқми?" номли фотохабар жойлаштирилди.

Хабар қилинишича, айни вақтда трибуна ўриндиқлари анча вақтдан бери чангдан тозаланмаган ҳолда қолмоқда.

"Мутахассислар келиб, аниқлаб беришмаса, чангни қўл билан артиш орқали бу ерда қанча вақтдан буён фаррош ишламаганини аниқлаб бўлмайди", деб ёзилади хабарда.

Муаллиф стадиондаги бу ҳолатни дастлаб "Машъал" ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйинида қайд қилган ва кейинги учрашувга ҳолат яхшиланганига умид қилган ҳолда ташриф буюрган.

23 июль куни ўтказилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинда ҳам мухлислар чанг ўриндиқларда ўйинни томоша қилишга мажбур бўлишган.

Хабарда ёзилишича, "Оқ-Тепа" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам шу стадионда бўлган ва бунинг учун пойтахтликлар кичик бўлмаган суммани тўлаб ҳам беришган. Шунда ҳам ҳеч бўлмаса VIP ўриндиқлар артилмаган.

Шунингдек, стадионда ОАВ вакиллари учун махсус жойда шароит бутунлай қониқарсиз экани таъкидланган.

"Ўз пайтида не-не мухлисларни кўрган бу стадионга эндиликда чангга аллергияси бор мухлисларнинг киришини уларнинг соғлигини ўйлаган ҳолда, ман қилиш керак", деб огоҳлантиради муаллиф афсус билан.

ВИПга кирган одам, ВИП даражасида ўтириши керак...

Лекин ВИПдаги манзара бундай бўлса. Бир киши айтган экан: - яхши ҳам осмонда сигирлар учмайди...

Манави чанг босган ойнали деворда ОАВ вакиллари ўйин суратини чизиб бемалол таҳлил қилсалар бўлади...

Ўйинга келган 1000 нафарга яқин мухлисларнинг деярли барчаси уйларига қўшимча иш олиб бордилар. Кимдир онасига, кимдир синглисига, яна кимдир аёлига шимларини ювиб беришни илтимос қилган бўлишса, ажаб эмас...

Стадионда фаррош йўқ деб бўлмайди. Тушлик вақтида ювилган гиламларни қуритиш учун трибунага осиб қўйишган. Лекин бундан айрим ишқибозлар унумли фойдаландилар.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар