Санкт-Петербургда КОНКАКАФ ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш:вакиллари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 3 ҳамда 4-раундига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 3-давомида гуруҳ босқичидаги 6та жамоага қўшиладиган 6та жамоа аниқланади. Ушбу гуруҳларда 1-ўринни қўлга киритган жамоалар 5-раундга йўл олади.

Сўнгги раундда 6 жамоа ўртасида 2 даврадан иборат мусобақа ўтказилади. Энг яхши 3та жамоа ЖЧ-2018’га тўғридан-тўғри йўл олади. 4-ўринни қўлга киритган жамоа финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун Осиё вакили билан куч синашади.

А гуруҳи: Мексика, Гондурас, Кюрасао/Сальвадор, Канада/Белиз;
В гуруҳи: Коста-Рика, Панама, Гренада/Гаити, Ямайка/Никарагуа;
С гуруҳи:  АҚШ, Тринидад и Тобаго, Сент-Винсент ва Гренадина/Аруба, Антигуа ва Барбуда/Гватемала.

Маълумот учун, 2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Волгоград, Самара, Калининград, Екатеринбург, Сочи ҳамда Ростов-на-Донуда бўлиб ўтади.