Жорий йилнинг 6 ойида Хоразмда 36 мингдан кўпроқ Damas ва 3 мингга яқин Orlando автомобиллари ишлаб чиқарилди

Ўзбекистон 25 Июль 2015 3461

Хоразм вилоятида жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида бошқа қўшимча лойиҳалар билан бир қаторда умумий қиймати 271 млн долларни ташкил қилувчи 274 та лойиҳа амалга оширилди. Бу дастур доирасида айни пайтда 36 мингдан кўпроқ “Дамас”, 3 мингга яқин “Орландо” автомобиллари, 119 та экскаватор ва 54 та бульдозер ишлаб чиқарилган. Шунингдек, маиший газ баллонлари, музлатгичлар, металл арматура, спорт жиҳозлари, кир ювиш кукуни, катта қувватга эга аппаратлар ишлаб чиқариш жарёни ўзлаштирилди

Ҳисобот даври давомида вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиши 11,1 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари етиштириш 6,2 фоизга, қурилиш-монтаж ишлари 3,9 фоизга ошди.
Турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш натижасида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 40,2 фоизга, маҳаллийлаштирилган маҳсулот – 2,5, чакана савдо айланмаси – 14,5, хизмат кўрсатиш ҳажми 12,4 фоизга ошди.
Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 767 та лойиҳа ўрнига 932 та лойиҳа амалга оширилди, 251 млрд сўм миқдорида сармоя киритилди ва 5 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Вилоятда туризм соҳасида 45,3 млн долларлик 99 та лойиҳа амалга оширилди. Вилоятдаги корхоналар томонидан 19 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар