Lada Xray автомобилининг интерьери ошкор қилинди

Технология 25 Июль 2015 6642

24 июлда Қозонда Татаристон республикаси президенти Рустам Минниханов синовдан ўтказган Lada Vesta ва Xray автомобиллари прототипи намойиш қилинди. Шунингдек, бу автомобилларнинг, жумладан Xray интерьерининг илк фотосуратлари чоп этилди.

Серияли технология бўйича йиғилган “Лада” Xrayнинг илк синов нусхаси конвейердан 2015 йилнинг августида чиқади. Ноябрда автомобилларнинг серияолди партияси ишлаб чиқарилиши бошланади, 15 декабрдан товар машиналари ишлаб чиқарилади.

Lada Xray автомобили илк бор концепт сифатида Москва автосалонида намойиш қилинган эди. Моделнинг ташқи кўриниши билан “Мерседес” ва “Вольво”нинг собиқ дизайнери Стив Маттин шуғулланган. Прототипнинг янги версияси 2014 йилнинг ёзида Москва моторшоусида намойиш этилган.

Тахмин қилинишича, янги модель 122 от кучига эга 1,8 литрли мотор билан жиҳозланади. Машинада “механик” ва “автоматик” узатмалар қутиси ўрнатилади. Шунингдек, моторлар гаммасига 1,6 литрли 4 цилиндрли 114 от кучига эга бензинда ишловчи мотор ҳам киритилади.

Кўпроқ янгиликлар