Мексиканинг Гуанахуато штатида яшин уриши натижасида 7 нафар одам халок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 3 нафарини аёллар ва 4 нафарини болалар ташкил этади. Болаларнинг энг кичиги 3 ёшда, энг каттаси эса 14 ёшда бўлган.

Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган 2 нафар инсон ҳам жабрланган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.