АҚШ президенти Барак Обама ўзининг ота ватанига ташрифининг биринчи кунида қариндошлари билан учрашди ҳамда улар билан кечки овқатланиш вақтини биргаликда ўтказди.

Рейтер нашрининг хабар беришича, Обама, унинг бувиси, тутинган синглиси Аума Обама ҳамда бошқа ўнлаб қариндошлари Найроби шаҳридаги меҳмонхона ресторанига тўпланишган ва зиёфат ўтказишган.

Бироз олдинроқ, Барак Обама Кенияга ишчи сафари билан етиб келгани ҳамда уни мамлакат пойтахтидаги аэропортда президент Ухуру Кениата кутиб олгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ президенти Кенияга ташрифи пайтида тадбикорлик бўйича глобал саммитда иштирок этади, савдо ва инвестициялар ҳамда хавфсизликни таъминлаш ва террорчиликка қарши курашиш бўйича музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Обама ўзининг Когело қишлоғидаги қариндошлари билан учрашиши белгиланган.