Германиянинг Галле шаҳридаги "Maritim Hotel" спорт мажмуасида бокс бўйича 42 халқаро анъанавий "кимёгарлар кубоги" турнири ниҳоясига етди.

Ҳал қилувчи беллашувларнинг 49 кг.гача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов мўғулистонлик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олтин медални тақдим этди. Муросасиз кечган баҳсда Аброржон Қодиров (-52 кг.) 2:1 ҳисобида француз Эли Конкини мағлуб этган бўлса, энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов (+91 кг.) мезбонлар вакилини техник нокаутга учратиб, жамоанинг учинчи олтин медалига эгалик қилди.

Муроджон Аҳмадалиев ва Бургут Ҳожибоевга финалда бироз омад етишмади ва улар турнирнинг кумуш медаллари билан тақдирланишди.

-49 кг.: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Ганхуаг Ган-Ерден (Мўғулистон) -3 : 0.
-52 кг.: Аброржон Қодиров (Ўзбекистон) - Эли Конки (Франция) - 2 : 1.
-56 кг.: Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Шараф Раман (Германия) - 1 : 2.
-60 кг.: Бургут Ҳожибоев (Ўзбекистон) - Энрико Лакруз (Голландия) - 1 : 2
+91 кг.: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Макс Келлер (Германия) - Техник нокаут.

Шундай қилиб, 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медал жамғарган вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этди. Германия ва Мўғулистон термалари кейинги ўринларда қолишди.