25 июль куни маҳаллий вақт билан соат 03:15да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди.

"Тошкент" сейсмология маркази берган хабарга кўра, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 70 км масофада, Олмалиқ тумани ҳудудида бўлган ва зилзила кучи 3,2 баллга тенг бўлган.

Ҳозирча ҳодиса талофатлари ҳақида маълумотлар берилмаган.