Ўзбекистон Россия олдидаги қарзидан атиги 25 млн долларини тўлайдиган бўлди

Ўзбекистон 25 Июль 2015 12419

23 июль куни Россия ҳукумати Россия Давлат думасига Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий эътирозларнинг тартибга солиниши бўйича қонун лойиҳасининг ратификация қилиниши масаласини кўриб чиқиш учун киритди. Ўзбекистон Россия олдидаги 889 млн долларлик қарзидан бор-йўғи 25 млн долларини тўлайдиган ва Собиқ иттифоқнинг Олмос фонди бўйича эътирозларидан воз кечадиган бўлди.

Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзининг кечиб юборилиши ҳақидаги келишув 2014 йилнинг декабрида Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи пайтида имзоланган эди. Ўшанда 1998 йилдан бери чўзилиб келаётган ушбу муаммога чек қўйилган. Бунда гап Собиқ иттифоқнинг тарқалиши билан боғлиқ юзага келган мажбуриятлар ва Ўзбекистонга 1992-1993 йилларда тақдим қилинган техник кредитлар ҳақида борган. Ўша йилларда рубль ҳудудидан чиққан Ўзбекистон бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Россиядан маҳсулотлар ва техникалар олган. Россия 500 млн доллар асосий ва 389 млн доллар у бўйича юзага келган қарз мавжудлигини айтмоқда. Ўзбекистон бу миқдордан фақатгина 43 млн долларини тан олган ва 1-2 млрд долларлик суммага тенг бўлган ўзининг Собиқ иттифоқ Олмос фондидаги улушига даъво қилган.

Ратификация қилинишга қўйилган келишув икки томоннинг ўзаро бир-бирларига билдирилган барча эътирозлардан воз кечишни назарда тутади. Ўзбекистон ҳужжат кучга киргандан кейин Россияга бир ой ичида фақатгина 25 млн доллар тўлаб беради. Шу тариқа Ўзбекистон олинган кредитлар бўйича мажбуриятларини деярли тан олди ва Олмос фонди бўйича барча эътирозларидан воз кечди. Россия эса асосий қарзнинг 95 фоиз суммасини кечиб юборди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар