Ўзбекистондаги аэрокоинот мактабида россиялик мутахассислар машғулот ўтказишади

Ўзбекистон 25 Июль 2015 1873

Россиянинг “Ю.Гагарин номидаги фазогирларни тайёрлаш илмий-тадқиқот синов маркази”нинг етакчи мутахассислари Тошкент яқинида жойлашган Халқаро аэрокоинот мактаби – ХАКМ-2015 да машғулотлар ўтказишади.

Мактаб Ўзбекистон Фанлар академияси Шавкат Воҳидов номидаги Халқаро аэрокоинот мактаби, “Коинот” АЖ, Тошкент политехника университетининг аэрокоинот факельтети ва Россиянинг “Россотрудничество” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ХАКМ ўтган йилларда унда иштирок этган МДҲ, Болгария, Буюк Британия, Германия, Покистон, Франция ва АҚШ вакилларини бирлаштирмоқда.

“Кичик юлдузлар академияси” 26-маротаба чақирилмоқда. Бутун йил давомида коинот илмига қизиққан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш истеъдодлар турли тест синовлари орқали ХАКМга келиш учун танлаб олинди. Бу ерда болалар назарий ва амалий машғулотлар ўтадилар.

Тошкент вилояти Паркент туманининг табиий зонасида Россия ва Ўзбекистондан 30 дан кўпроқ курсантлар 10 кун давомида машғулотларнинг кенг дастурини ўзлаштирадилар. Бу дастурга илмий-техник, маданий ва махсус жисмоний тайёргарлик машғулотлари киритилган. ХАКМдаги машғулотлар Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назарияси кашф этилишининг 100 йиллигига ҳамда мактабни яратиш ташаббусчиси, Ўзбекистон академиги Шавкат Воҳидовнинг хотирасига бағишланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар