УЕФА президенти Мишель Платини Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаш учун 30 йилга ёшаришни исташини маълум қилди.

“Мен 30 йилга ёшариб, саралаш босқичларини ортда қолдириб Россиядаги жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлар эдим. Жамоаларни ўз завқлари учун тўп суришга чақираман.

Бизга унитилмас хотираларни совға қилиб, орзу қилишга мажбур қилинг”,– деди Платини.