Американинг ESPN телеканали футбол оламида 50 нафар нуфузли шахсларнинг рейтингини тузиб чиқди.

Рўйхатни УЕФА президенти Мишель Платини бошқармоқда. Иккинчи ўринни таниқли португалиялик футбол агенти Жорже Мендеш эгаллаган. Кучли учликни Англия премьер-лигаси ижрочи директори Ричард Скадэмор якунлаб берган.

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге 4-ўринга жойлаштирилган бўлса, тўрт карра «Олтин тўп» соҳиби Лионель Мессига бешинчи ўрин муносиб кўрилган.

Шунингдек, кучли ўнликка «Реал» президенти Флорентино Перес, «ПСЖ» президенти Носсир ал-Хелайфий, ФИФА президенти Йозеф Блаттер, «Реал» ҳужумчиси, 3 карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино киришган.

Шунингдек, «Челси» хўжайини Роман Абрамович 13, ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 15-ўринда қайд этилишган.