Қиз бўйнидан арқон ўтказиб айланишга олиб чиққан аёлга нисбатан жиноят иши очилди

Жамият 25 Июль 2015 7376

Интернетда пайдо бўлган қизалоқ бўйнига арқон бойлаб айлантираётган аёл иши бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Свердловск вилояти тергов қўмитаси сайтида маълум қилинди.

“Ҳодисанинг тўлиқ ўрганиш мақсадида ушбу воқеа юзасидан Свердловск вилояти тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 156-моддасига мувофиқ (вояга етмаганларни тарбиялаш бурчини етарли даражада бажармаганлик) жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Екатеринбургда суратга олинган ушбу видеода аёл ёш қизни бўйнидан арқон бойлаган ҳолатда айлантиргани акс этган. Қизалоқнинг қўлига ҳаракат вақтида жароҳат олмаслиги учун қўлқоп ҳам тақилган. 

Кўпроқ янгиликлар