"Рома" жамоасининг 5 нафар футболчиси жамоанинг Индонезияда ўтказиладиган мавсумолди турнесида қатнашмайди.

Football Italia нашрида ёзилишича, ҳужумчилар Сейду Думбия, Жервиьно, Виктор Ибарбо, Антонио Санабрия ва ярим ҳимоячи Адам Ляйич Индонезияга боришмаган. Бунинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Айни вақтда ушбу футболчилар Римга қайтиб келишаётгани айтилган. Жамоа эса қолган футболчилар билан Австралиядан Индонезияга йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" Австралияда "Реал" ва "Манчестер Сити" жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказди ва ҳар икки ўйинда ҳам асосий вақт дуранг натижалар билан якунлангач, белгиланган пенальтилар сериясининг биринчисида ғалаба қозониб, иккинчисида мағлуб бўлганди.