Саудия Арабистони 27 июлга ўтар кечаси 5 кунга Ямандаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади

Жаҳон 25 Июль 2015 1681

Яманда хусийчиларга қарши кураш олиб бораётган “араб коалициясига” бошчилик қилаётган Саудия Арабистони 27 июлга ўтар кечаси 5 кунга Ямандаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади. Бу ҳақда ҳарбий блок қўмондонлиги маълум қилди.

“Яман президенти Мансур Ҳодийнинг Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Саудга 2015 йил 24 июлдаги мурожаатига мувофиқ, 26 июль маҳаллий вақт билан 23:59 дан 5 кунга вақтинчалик инсонпарварлик тинчлик сулҳи амал қилади”, дейилмоқда қўмондонлик берган хабарда.

БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда Яманнинг 80 фоиз аҳолиси ёки 21 млн яманликка инсонпарварлик ёрдами талаб этилмоқда. Халқаро экспертларнинг ҳисобича, Яманнинг 13 млн аҳолиси озиқ-овқат, яна 9,4 млн нафари тоза ичимлик сувига муҳтожлик сезмоқда.

Кўпроқ янгиликлар