“Манчестер Юнайтед” таркибига яқинда келиб қўшилган Бастиан Швайнштайгер “Барселона”га қарши кечадиган International Champions Cup мусобақасидаги ўртоқлик учрашувида қатнаша олмайди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди

“МЮ” бош мураббийи Луи ван Галнинг маълум қилишича, германиялик ярим ҳимоячи машғулотлар вақтида кичик жароҳат олган.

Шунингдек, голландиялик мутахассис жароҳат туфайли бироз муддат майдонга туша олмаган дарвозабон Давид де Хеа ҳамда Антонио Валенсия “Барселона”га қарши учрашувда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги учрашув 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.