YouTube порталига америкалик 32 ёшли профессионал сёрфингчи Жейми O’Брайан томонидан ижро этилган ноодатий трюк тасвирланган видеолавҳа жойлаштирилди.

Лавҳа орқали сёрфингчи ўз елкасида олов ёниб турган ҳолда тўлқин ичида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Маълум қилинишича, унга бу ғояни Инстаграмдаги обуначиларидан бири таклиф қилган. Мазкур жараённи спортчининг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар ва шифокорлар назорат қилиб туришган.

"Бугун ҳаётимдаги энг яхши тўлқинни ушладим. Бу орзу тўлқини эди, мен эса аланга ичида эдим. Бу ҳаётимдаги энг катта адреналин бўлди", деб ўз таассуротларини билдиради Жейми.