Тошкентда спорт тиббиёти маркази ўз фаолиятини бошлади. Республика спорт тиббиёти маркази Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси биносида жойлашган.

Ушбу марказ Марказий Осиёдаги ягона ҳисобланади. У замонавий тиббиёт, диагностика, лаборатория ҳамда реабилитацион қурилмалар билан жиҳозланган.

Марказ Ўзбекистон миллий терма жамоа спортчиларига мусобақаларга тайёрланиш жараёнида тиббий-биологик ва тиббий-психологик кўмак беради.

Шунингдек, Тиббиёт марказида миллий антидопинг хизмати ҳам мавжуд.

Суратлар: "Жаҳон" ахборот агентлиги