Туркияда терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинганлар сони 600 нафарга яқинлашди

Жаҳон 25 Июль 2015 1595

24-25 июль кунлари давомида Туркияда олиб борилган аксилтеррор операциялар давомида турли террорчи ташкилотларга алоқдадорликда гумон қилиниб, мамлакатдаги 22 вилоят бўйлаб 600 нафарга яқин киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмад Довудўғлу маълум қилди.

"Биз "ИШИД" ва Курдистон ишчилар партияси томонидан бўлиши мумкин хавфнинг олдини олиш чораларини кўряпмиз. Ўтган тунда полиция ва махсус хизмат ходимлари яна 288 кишини қўлга олди ва терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинганларнинг сони 590 нафарга етди", деб маълум қилди бош вазир.

Унинг таъкидлашича, мамлакат парламенти учун сайловлар ўтказилган 7 июнь кунидан бери Туркияда 212 қуролли ҳужум, 15 кишининг ўғирлаб кетилиши ва 281та теракт содир этилган. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходимларининг 5 нафари ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Туркиянинг Сурия билан чегара қисмидаги Суруч шаҳрида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт ва 23 июль куни Сурия ҳудудидан отилган снаряд туфайли Килис вилоятида турк чегарачиси ҳалок бўлишидан кейин, ҳукумат терроризмга қарши кенг кураш бошлади. Мамлакат ичкарисида олиб борилаётган аксилтеррор ҳаракатлари билан бир вақтда чегара ҳудудидан туриб Сурия ва Шимолий Ироқдаги жангариларнинг ҳарбий объектларига ҳаводан ҳамда қуруқликдан зарбалар йўлланмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар