Венгер Шчесни "Рома"га ижарага берилаётганини тасдиқлади

Спорт 25 Июль 2015 973

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер польшалик дарвозабон Войцех Шчеснининг "Рома"на ўтишга яқин турганини тасдиқлади.

Франциялик мутахассис футболчи ижарага берилишини, у яна Лондонга қайтарилишини айтиб ўтган.

"Шчесни яқин орада ўтказиладиган учрашувларда иштирок этмайди, чунки "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин. Гап унинг ижараси ҳақида кетаяпти. Биз музокаралар олиб боряпмиз, лекин ҳали келишувга эришганимиз йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам Шеснининг келажаги "Арсенал" билан боғлиқ. Мен унинг имкониятларини яхши баҳолайман", дейди Венгер.

Кўпроқ янгиликлар