Хитой кейинги йилда Five hundred meter Aperture Spherical Telescope (FAST) – дунёдаги энг катта радиотелескоплар мажмуасининг қурилишини якунлашни режалаштирмоқда. Телескопнинг диаметри 500 метрни ташкил қилади.

Шу тариқа, FAST бу борада айни пайтда Аресибо обсерваториясидаги рефлектор ойнасининг диаметри 305 метрни ташкил қилувчи дунёдаги энг йирик радиотелескоп (бир апертурадан фойдаланувчи)дан анчагина ўзиб кетади. Шу билан бирга FAST қурилмаси диаметри ўлчами бўйича Россия Фанлар академиясининг Махсус астрофизик обсерваториясига тегишли “РАТАН-600” доирасимон нур қайтаргичининг ўлчамларидан кичикроқни ташкил қилади. Бу нур қайтаргичнинг диаметри ўлчами 576 метрни ташкил қилади. Бироқ “РАТАН-600” йиғувчи майдони бўйича Аресибодаги радиотелескопга устунликни бой беради: бу кўрсаткич “РАТАН-600”да 12 минг кв метрни, Аресибодаги радиотелескопда 73 минг кв метрни ташкил қилади. Хитойнинг FAST тизими бу кўрсаткич бўйича Аресибо қурилмасининг кўрсаткичидан 2,5 баробарга кўпроқни ташкил қилиб, мутлақ рекордчи бўлади.

Мутахассислар FAST қайтаргичини йиғишни бошлашди, у 445 панелдан ташкил топади. Улардан ҳар бири томони 11 метрни ташкил қилувчи тенг томонли учбурчак кўринишига эга.

Телескопнинг периметри 1,6 км ни ташкил қилади: уни айланиб ўтиш учун 40 дақиқа вақт талаб қилинади. 30 та футбол майдонига тенг мажмуа Гуйчжоу тоғли вилоятининг жанубий қисмидаги чуқурликда жойлашади.

FAST радиотелескопи ўзга сайёраликлар цивилизациясини қидиришда ёрдам беришига умид билдирилмоқда. Бундан ташқари, хитойлик олимлар мажмуадан коинот сирларини ўрганиш учун фойдаланишни режалаштирмоқдалар.