Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Юньнань вилоятидаги қалай шахтасида тоғ жинсларининг ўпирилиши оқибатида 11 нафар кончи ер тагида қолиб кетди. Бу ҳақда Марказий Хитой телевидениеси маълум қилди.

Нохуш воқеа вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган Дэхун-Дай-Качин мухтор округида юз берди. Маҳаллий мутассадиларнинг фикрича, тоғ жинслари ҳудудда рўй берган жала оқибатида ўпирилган.

Воқеа жойида 500 га яқин қутқарувчи ишламоқда.