Fujisaki Electric компанияси Японияда ёқилғи ўрнида бамбук ишлатиладиган электростанция қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа қурилиши 2016 йилнинг январь ойида бошланиб, йил охирига қадар ишга туширилади. Компаниянинг умумий харажатлари  19,4 млн долларни ташкил қилади.

Fujisaki Electric берган маълумотга кўра, электростанция йилига 15,8 ГВт электроэнергия ишлаб чиқарилади. Бу 4860 нафар оилани йил давомида таъминлашга етади. Электростанцияда маҳаллий бамбукдан фойдаланишади.

Гиннес рекордлари китобида ёзилишича, бамбук дунёдаги энг тез ўсадиган ўсмилик ҳисобланади. Унинг баъзи турлари кунига 91 см ўсиши мумкин.