Японияда "Халола" тайфуни яқинлашаётгани туфайли 100дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди

Жаҳон 25 Июль 2015 1880

Япониянинг Окинава префектурасидаги аэропортларда 100дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди. Бунга мамлакат ҳудудига "Халола" номини олган кучли тайфун яқинлашаётгани сабаб бўлди.
NHK телеканалида маълум қилинишича, ҳудудда кемалар қатнови ҳам тўхтатилган.

Япония метеорология агентлиги хизматининг маълум қилишича, бу табиий офат Японияга 25 июль куни кечаси етиб келади. Маълум қилинишича, тайфун тезлиги секундига 35 метрни ташкил этади. Айни вақтда тайфун соатига 15 км тезлик билан ҳаракатланган ҳолатда Окинава префектурасига яқинлашмоқда.

Мутахассислар Окинава ва Кагосимада кучли ёмғир бўлишидан огоҳлантиришган. Қирғоқ ҳудудларида денгиз сатҳи 8 метр баландликка кўтарилиши мумкинлиги айтилган. Тахминларга кўра, тайфун Окинавадан ўтиб, шимоли-шарқдаги Хонсю оролига ҳам зарар етказиши мумкин.

"Халола" тайфуни жорий йил ҳисобида Тинч океани ҳудудидан Шарқий Осиёга яқинлашаётган ўн иккинчи тайфун бўлади.
1 ҳафта олдин Японияга "Нангка" тайфуни етиб келган ва мамлакатнинг жануби-шарқий ҳамда марказий қисмига зарар етказиб, 4 кишининг ҳалок бўлишига, 56 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлганди. Ўшанда ҳукумат 500 минг кишини хавфли ҳудудлардан эвакуация қилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар