Ёдгор Саъдиев ва Гулчеҳра Жамилова яна бир бор театр саҳнасида биргаликда чиқиш қилиши мумкин

Маданият 25 Июль 2015 5751

7х7 нашри атоқли ўзбек актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан суҳбат уюштирди.

Бироз олдинроқ, ушбу актёр узоқ вақтлик ижодий танаффусдан кейин (15 йил - Кун.уз изоҳи), санъатга қайтиб, май ойида Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида "Имон" спектаклида бош рол ижро этганди.
Драматург Иззат Султон асари асосида режиссёр Марат Азимов томонидан саҳналаштирган мазкур спектаклда Ёдгор Саъдиев жонлантирган бош қаҳрамон, профессор, илм фан фидоийси Йўлдош Комилов ўз ўғлининг айнан илм соҳасида қаллобликка қўл уриб, плагиаторлик қилишига дуч келади.

Уюштирилган суҳбат давомида актёр узоқ вақт танаффус туфайли ролга киришиш бироз қийин кечганини тан олган.

"Айниқса, асардаги 20 варақдан ортиқроқ сўзларни ёдлашга қийналдим. Лекин меҳнат қилиш орқали ҳар қандай қийинчиликни енгиш мумкин. Спектакль якунида мухлисларнинг олқишлаши ҳар қандай қийинчиликни унунттиради", дейди санъаткор.

Журналист Ёдгор Саъдиевнинг иш столидаги асарни пайқаб қолади ва актёрдан бу янги спектакль учун мўлжаллаб ёзилган асар эканини билиб олади.

Маълум бўлишича, "Гулизорим" номли бу асар театрдаги асосий ижодкорлардан бири Эркин Хушвақтов томонидан навбатдаги спектакль учун ёзилган бўлиб, яқин вақт ичида бу асар саҳналаштирилиши режалаштирилган.

Ёдгор Саъдиев асардаги бош роллардан бирига ўзининг санъатдаги доимий ҳамкори Гулчеҳра Жамиловани таклиф этиш ниятида эканини билдирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар