ФИФА президенти Йозеф Блаттер Россия президенти Владимир Путинни ҳозирги геосиёсий вазият ортида 2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилиши ўта муҳимлигига ишонтирди.

“Мен сизга шуни маълум қилмоқчиманки, ижроия қўмита ФИФА Россияни 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг Россияда ўтказилишини ўз томонидан тўла қўллаб-қувватлашига ишонтирувчи янги резолюцияни қабул қилди”, деб айтмоқда Блаттер.

“Биз ФИФАда Россия Жаҳон чемпионатини муваффақиятли тарзда ўтказади, деб ишонамиз. Бу борада Россияга “Ҳа” жавобини бериб, қўллаб-қувватлашимизга ишонтирамиз. Бу айниқса ҳозирдаги геосий вазиятда муҳим ҳисобланади, шунинг учун бу ерда шунчаки бизнинг дунёни яхшироқ қилиш истагимиз ҳақида эмас, балки биз тинчликни қўллаб-қувватлаш, футболни ривожлантириш учун аниқ нимадир қилишни исташимиз ҳақидаги гапиришимиз зарур.

Мен, жаноб президент сизга, Россия Федерациясига ва сиз билан, 2018 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятига эга бўлиш билан тўлиқ фахрланиши мумкин бўлган бутун рус халқига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, деб таъкидлади Блаттер.