БРИКС тараққиёт банки томонидан ажратиладиган илк кредит юань валютасида берилади

Иқтисодиёт 26 Июль 2015 6857

2016 йилнинг апрель ойида БРИКС тараққиёт банки томонидан тақдим этиладиган илк кредитлар юань валютасида берилади. Бу ҳақда банк раҳбари Кундапур Ваман Каматхга асосланиб, Outlook of India нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, банк президенти Хитой бош вазири Ли Кэцян билан телефон мулоқоти чоғида бундай банк яратиш БРИКС мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаши қайд этган.

Бироз олдинроқ, Шанхайда БРИКС банкини ривожлантириш бўйича дастлабки ишлар бошлангани маълум қилинганди. Банк олдига қўйилган асосий мақсад ташкилот таркибидаги мамлакатларнинг инфратузилма ва девелоперлик лойиҳаларини молиялаштириш ҳисобланади. Ташкилот аъзолари банкка ҳар йили 2 млрд доллардан, жами 10 млрд доллар маблағ ўтказиб беришга келишишган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Шанхай шаҳрида 21 июль куни БРИКС тараққиёт банки расман очилганди. Банк ташкил этилиши тўғрисидаги шартнома 2014 йил 16 июль куни Бразилиядаги саммитда имзоланган бўлиб, у Халқаро валюта жамғармасига муқобил бўлиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар