Чегарачилар Қирғизистондан 2 тонна қуруқ мева олиб кирилишини тўхтатиб қолдилар

Ўзбекистон 26 Июль 2015 4121

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати берган маълумотга қараганда, Қирғизистоннинг бир гуруҳ фуқаролари мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан қуруқ мева олиб кириш мақсадида давлат чегарасини бузган.
24 июль куни соат 10:40да Сўх тумани Шарқобод аҳолижойи яқинида чегара участкасида Ўзбекистон чегара наряди томонидан Hyundai Porter автомашинаси тўхтатилган. Машина Ўзбекистондан Қирғизистон ҳудудига 2 тонна қуруқ мева олиб чиқишга ҳаракат қилган.
Машина эгаси – Баткен вилояти Бўзадир қишлоғида истиқомат қилувчи, 1994 йили туғилган Давлатбек Ғуломжонов бу маҳсулотни олиб ўтишга ҳуқуқ берувчи ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Маҳсулотнинг манбасини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар