Фарғона вилоятида 2 нафар мактаб ўқувчиси чўкаётган аёлни ўлимдан сақлаб қолишди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги Only Uzbekistan гуруҳига жойлаштирилган пост орқали хабар берилган.

"Бу болалар ўзларини ҳақиқий қаҳрамонлардек тутишди. Улар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб бўлсада, инсон ҳаётини сақлаб қолишди", деб ёзади хабар берувчи ва постда болаларнинг суратларини ҳам келтиради.

Ушбу ҳодиса ҳақида батафсил маълумотлар берилмаган.