Францияда автоҳалокат оқибатида туристик автобуснинг томи сидирилиб кетди

Жаҳон 26 Июль 2015 1765

Бильбао–Амстердам йўналиши бўйича ҳаракатланаётган туристик автобус Франция шимолида жиддий автоҳалокатга учради, деб хабар бермоқда La Voix du Nord.

Тахмин қилинишича, автобус ҳайдовчиси Лилль шаҳри атрофида унча баланд бўлмаган туннелга кираётган пайтда баландлиги 2,6 метрдан кўпроқ бўлган транспорт воситаларига ушбу туннелга киришни тақиқловчи белгини пайқамаган. Оқибатда икки қаватли автобуснинг томи бутунлай сидирилиб кетди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши жиддий жароҳат олган ва Лиллдаги тиббиёт марказига етказилган. Яна 24 йўловчи унча катта бўлмаган жароҳатлар олган. 30 киши карахт ҳолга тушиб қолгани сабабли улар билан руҳшунослар иш олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар