25 июль куни АҚШ майдонларида давом этаётган Халқаро чемпионлар кубоги (International Champions Cup-2015) турнири доирасида Англиянинг "Челси" жамоаси Франциянинг "ПСЖ" жамоаси билан учрашди.

Мавсумолди тайёргарлик йиғини доирасидаги ўртоқлик учрашуви мақомида кечган бу баҳснинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Ўйиннинг 25 дақиқасида Иброҳимович урган голга, 65 дақиқада Мозес жавоб қайтарди.

Ўйиндан кейин белгиланган пенальтилар сериясида эса лондонликлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Челси" сафида Куадрадо хато қилган бўлса, парижликларнинг ёш ҳужумчиси Баэбек ва тажрибали ҳимоячиси Тиаго Сильва зарба беришда адашди. Лондонликларга ғалаба келтирган охирги зарбани эса дарвозабон Тибо Куртуа амалга оширди.

Челси - ПСЖ 1:1 (6:5)
Голлар: Мозес (65) - Иброҳимович (25)

«Челси»: Бегович (Куртуа, 46), Иванович, Кэйхилл (Зума, 46), Терри, Аспиликуэта, Оби Микел (Рамирес, 46), Матич (Виллиан, 70), Мозес (Оскар, 70), Фабрегас (Реми, 70), Азар (Куадрадо, 74), Диего Коста (Фалькао, 70).

«ПСЖ»: Трапп (Сиригу, 68), ван дер Виль (Сабали, 79), Орье (Тиаго Силва, 64), Давид Луиз (Маркиньос, 46), Максвелл (Динь, 79), Верратти (Рабьо, 46), Стамбули (Тиаго Мотта, 46), Матюиди (Нкунку, 79), Огюстен (Кавани, 65), Иброҳимович (Баэбек, 79), Лукас Моура (Онгенда, 79).